Фан ва техника тараққиётида аёлларнинг, қизларнинг роли

 

2013 йил 14 феврал куни Маданият саройининг кичик залида Республика Хотин-қизлар “Олима” уюшмаси раиси, тарих фанлари доктори, профессор Раҳбархон Ҳамидовна Муртазаевна иштирокида “Фан ва техника тараққиётида аёлларнинг, қизларнинг роли” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатига физика факультетида таҳсил олувчи иқтидорли талаба қизлар ва  ўқитувчилар иштирок этишди.

Давра суҳбатида Р.Ҳ.Муртазаева “Олима” уюшмаси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. Шунингдек, мустақилликнинг тараққиёт йўли мамлакатимизда фан ривожи учун кенг имкониятлар яратганлиги, фаннинг барча табиий, ижтимоиий, техника, фундаментал, амалий каби соҳаларини замон талабларига мос моддий-техник ресурслар билан таъминлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганлиги, фанни ривожлантирувчи интеллектуал салоҳият эгалари олимларнинг, жумладан олималарнинг ижтимоий фаоллиги янада ошганлиги, шу боис, мамлакатимизда истиқлолнинг дастлабки йилларидаёқ аёлларнинг ижодий фаолиятини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган нодавлат нотижорат ташкилоти республиканинг етакчи олималари ва фаол хотин-қизлар ташаббуслари асосида тузилганлиги ҳақида фикрлар билдирдилар.

Шунингдек, Р.Ҳ.Муртазаева ўзининг ҳаёт йўли, илм соҳасидаги изланишлари, таълим-тарбия жараёнида олиб борилаётган ислоҳатлар ҳақида ҳаётий мисоллар асосида  гапириб бердилар. Талаба қизлар ўзларини қизиқтираётган саволларини беришди ва проф.Р.Ҳ.Муртазаева ҳамда физика факультети Касаба уюшмаси раиси М.Зоҳидова талабалар томонидан берилган саволларга ҳаётий мисолллар асосида жавоб беришди.

Давра суҳбати жуда қизиқарли савол-жавоблар асосда ўтказилди.